Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 231 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 125 ўринли эски боғча 210 ўринли бўлиб мукаммал таъмирланди

×

 2021-10-20 18:40:32    54

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида обод манзиллар сони яна биттага кўпайди.

Туманнинг “Қумбосди” қишлоғида жойлашган 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти жорий йилги Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкилланган тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, секторлар раҳбарлари, мактабгача таълим бўлими мутасаддилари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон туманида мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, мавжуд боғчаларда қўшимча бинолар қуриш ва бу орқали мактабгача таълимга болалар қамровини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бунинг исботи сифатида эса жажжи кичкинтойлар, уларнинг мураббийлари ва ота-оналар учун ҳар томонлама қулайлик яратилган мана шундек кўркам ва гўзал ҳолатга келтирилган масканни мисол этиб кўрсатиб ўтиш мумкинлиги қайд этилди. 

1979 йилда қурилган ушбу муассасада шу кунгача 5 гуруҳда 125 нафар бола таълим-тарбия олиб келган. 

Пудратчи ташкилот “Бинокор Отабек” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан 3 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига таъмирланиб, қўшимча бунёд этилган янги иншоотни фойдаланишга топширилиши билан эса болалар ўрни сонини 210 нафарга етказиш имконияти яратилди. 

Муассасадаги бунёдкорлик ишлари доирасида 5 та гуруҳ хоналари капитал таъмирланди. Қўшимча 2 та гуруҳ хонаси, мусиқа зали, ошхона ва ҳожатхона каби бинолар қурилиб, замонавий жиҳозланди. Бундан ташқари болалар масканининг ташқи ҳовлиси, ички хона ва йўлакларида кўплаб таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари бажарилди. 

Бир сўз билан айтганда, буткул янги қиёфа касб этган болалар боғчаси қишлоқ чиройини янада очди.

Маълумот ўрнида, “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида ҳам кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, ушбу ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати