Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик сайловчилар муддатидан олдин овоз беришда қатнашмоқдалар

×

 2021-10-19 22:37:09    62

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Сайлов кодексига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 5 октябрда қабул қилинган қарорига кўра, бу йилги Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14-20 октябрь кунларига белгиланди. Сайловчилар шу кунлар давомида соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар ўзлари рўйхатга олинган сайлов участкасига бориб, муддатидан олдин овоз беришлари мумкин.

Тоғай қишлоғида жойлашган 971-сайлов участкасида Фаровон келажак МФЙнинг Тоғай, Юқори Тўлаш, Пастки Тўлаш ва Қўрғонча маҳалларида яшовчи 2240 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Участка сайлов комиссияси раиси Ахроржон Махмудовнинг айтишича, сайловчилар рўйхатига уйма-уй юриб аниқлик киритиш жараёнида 70 нафарга яқин сайловчи 24 октябрь куни турли сабабларга кўра, уйда бўлмаслиги ва шунинг учун муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланмоқчи эканлигини билдирган. Бугунгача улардан 57 нафари участкага келиб, муддатидан олдин овоз берди.

- Айнан сайлов куни, 24 октябрда оилавий юмуш билан пойтахт Тошкентда бўлишни режалаштирган эдик. Шунинг учун ўз конституцион ҳуқуқимдан фойдаланиб, сайлов участкамда ўзим муносиб деб билган номзодга муддатидан олдин овоз бердим, - дейди Қоратепа қишлоғида яшовчи Шахнозахон Холбоева.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати