Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Обод қишлоқ" давлат дастури амалда: тобора кўркам қиёфа касб этаётган мактаб

×

 2021-10-18 17:59:17    112

PDF yuklash
Chop etish


“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Ўзбекистон туманидаги 50-умумтаълим мактабида айни кунларда таъмирлаш ва қурилиш ишлари қизғин тус олган.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу таълим масканида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш жараёнларининг боришини кўздан кечирди.

Кичик-Оқмачит қишлоғида жойлашган, 1932 йилда ташкил топган мактаб, 2006 йилда капитал реконструкция қилинган. 

Дастур асосида бугун мактаб биносининг фасад ва ички қисми тўлиқ таъмирланди, 1-қаватдаги барча хоналарнинг поллари тўлиқ янгиланиб, синф хоналарида бўёқлаш ишлари бажарилди.

Бинолардаги барча ром ва эшиклар янгисига алиштирилмоқда, мактаб ҳовлисида бетон тўсиқ (бордюр)лар ва гулзор ташкил этилиб, яна бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 

Шу кунгача мактаб биноси 630 ўқувчи ўрнига мослашган бўлиб, сўнгги йилларда ўқувчилар сонининг кўпайиши билан, даргоҳда қўшимча ўқув биноларига ҳам зарурият мавжуд эди. 

Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида, дастур асосида 315 ўринли, 2 қаватли янги ўқув биноси ҳам барпо этилмоқда. 

Умумий қиймати 4 млрд. 718 минг сўм бўлган қурилиш-монтаж ишлари “Барака файз инвест” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда. 

Туман раҳбари масъуллар ва қурувчи ташкилот вакиллари билан таълим даргоҳида бажарилаётган қурилиш ишлари, уларнинг сифат даражасини таҳлил қилди. 

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ҳар бир ишда сифат ва қулайлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Бу борада масъулларга аниқ ва зарурий кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати