Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида суд органлари масъулларининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди
2021-10-18 09:05:29 144
Суд органлари вакиллари томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, тадбиркорлик фаолияти, фуқаролик ва оммавий-ҳуқуқий муносабатларга оид масала ва мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида Ўзбекистон туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Навбатдаги сайёр қабул “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси М.Мирмақсудов, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг судьяси М.Мусахоновалар иштирок этишди.
Сайёр қабулда суд масъуллари томонидан 20 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалардаги муаммоларини ҳал қилиш юзасидан тегишли тушунтиришлар, амалий кўмаклар кўрсатилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати