Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида IT маркази фаолият бошлади

×

 2021-10-16 17:37:41    163

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида IT маркази фойдаланишга топширилди. 

Яйпан почта боғламаси биноси 2-қаватидаги хоналар туман ҳокимлиги томонидан қайта таъмирланган бўлса, Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан зарур замонавий техник жиҳоз ва воситалар билан жиҳозланиб ана шундай марказ ташкил этилди. 

Ахборот технологиялари марказининг бугунги тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вазирлик тизимидаги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети каби нуфузли олийгоҳлар ректорлари ҳамда юртимиздаги ушбу соҳанинг етук мутахассислари, дастурчилар туман ёшлари билан суҳбатлашиб, мастер-класслар ўтиб беришди.

Яйпандаги IT марказда малакали мутахассислар томонидан туман ёшлари компьютер саводхонлиги, веб-дастурлаш, веб-дизайн, график-дизайн, мобил иловалар яратиш, киберспорт, мобил робототехника, ахборот технологияларида инглиз тили ҳамда SMM (интернет маркетинги) билан ишлаш бўйича ўқитилади. 

Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари” рўйхатларига киритилган фуқаролар ва уларнинг фарзандлари ҳам ушбу марказда компьютер саводхонлиги ва ахборот-коммуникация соҳасида дастлабки кўникмаларини эгаллашлари бепул тарзда йўлга қўйилади.  

Йиғилганлар янги маскан фаолияти билан танишиб, туман аҳолиси ва ёшлари учун компьютер технологияларидан кенг ҳамда самарали фойдаланиш учун муносиб шарт-шароитлар яратилганлигини қайд этишди. 

Истиқболли ушбу соҳанинг келгусида тумандаги янада ривожи борасида фикрлар алмашилиб, олдинга яна кўплаб янги режа ва мақсадлар қўйилди.   

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати