Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида сифатли ва тезкор почта алоқаси хизматлари тубдан такомиллашмоқда

×

 2021-10-16 17:33:13    47

PDF yuklash
Chop etish


Почта алоқаси тизими бугунги кунда мамлакат ҳудудларида хат ва почта жўнатмалари билан бир қаторда товарларни етказиб бериш, банк, молия ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ҳам ўз инфратузилмасига эга бўлган муҳим соҳа ҳисобланади. 

Айниқса, сўнгги йилларда ушбу соҳани янада ривожлантириш борасида давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 14 декабр куни қабул қилинган “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон туманида ҳам мазкур тизимни янада такомиллаштириш борасида муайян амалий ишлар бажарилмоқда. 

Хусусан, соҳасини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш, аҳолига сифатли хизматларни кўрсатиш мақсадида Яйпан почта алоқаси боғламасининг эски биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 

Яйпан шаҳрининг Туркистон кўчасида жойлашган, 1970 йилда қурилган почта биноси буткул янгича қиёфа касб этиб, замонавий жиҳозланди. 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган ярим йиллиги давомида Яйпан почта боғламаси орқали аҳоли ҳамда корхона-ташкилотларга кўрсатилган хизматлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан анчайин ошган.

Тизимда хизмат турлари тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли жорий йилнинг ўзида боғламада 4 та янги иш ўрни яратилиб, жами ишчилар сони 37 та етган. 

Айни кунларда туман аҳолиси ва туманимиз меҳмонлари учун ушбу боғлама ҳамда унинг бўлимлари томонидан хат-хабарлар тарқатиш, пул ўтказмалари, посилкалар, даврий нашрларга обуна қилиш ва тарқатиш, барча турдаги коммунал тўловларни қабул қилиш, “Мунис” тўлови тизими, 34 хил давлат хизматлари кўрсатиш, курьерлик хизмати, почта товарлари сотуви, “Unisavdo” онлайн савдолари ва барча мобил алоқалари тўлови каби хизматлар кўрсатилмоқда.

Замонавий қиёфа касб этган бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан бугун ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев, соҳа масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Меҳмонлар боғламанинг янги биносида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати