Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 203 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туман телекоммуникация боғламаси мукаммал таъмирланиб, замонавий қулайликлар яратилган бинода фаолиятини давом эттиради

×

 2021-10-16 17:29:51    90

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали Ўзбекистон туман телекоммуникация боғламаси бино иншоатлари мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган бугунги тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Туман аҳолиси ва боғлама ходимларига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилган ушбу бунёдкорлик ишларига Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 140 млн. сўм маблағ йўналтирилди. 

Бино хоналари кўркам қиёфа касб этиб янги замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Туман аҳолисига барча турдаги сифатли телекомуникация хизматларини кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида GPON технологияси асосида OLT қурилмаси ўрнатилиб, оптик тола орқали жисмоний ва юридик шахсларга юқори тезликда интернет хизматлари кўрсатилмоқда. Ушбу хизматлар ичида IP телевидение, IP телефониялар ҳам ўрин олган.

Шунингдек, туман ҳудудидаги абонентларга замонавий янги MSAN АТСлари орқали хизматлар кўрсатилиб, хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати