Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 91 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қудаш”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди

×

 2021-10-16 17:24:37    159

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 3000 дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган “Қудаш” маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино фойдаланишга топширилди.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси маҳаллада истиқомат қилувчи 600 дан зиёд оилага туҳфа бўлди.

Бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев иштирок этиб, мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Фуқаролар йиғинининг янги биноси "Файз элегант таъмир” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан барпо этилиб, қурилиш ишларига Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 290 миллион сўмлик ҳомийлик маблағи йўналтирилди.

“1984 йилда ҳашар йўли билан қурилган маҳалламиз биноси сўнгги пайтларда анчайин эскириб қолган эди, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича республикадан туманимизга бириктирилган вакил-Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўмаги билан бугун мана шундай кўркам бино ва қулай шароитларга эга бўлдик. Бу эса албатта иш унумдорлигимиз, аҳоли билан мунтазам равишда фаол ишлашимиз, уларнинг масала ва муаммоларини ҳал этишимизда ижобий таъсирини кўрсатади, албатта”, дейди маҳалла раиси Хасанжон Тўйчиев. 

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Маросим давомида ташкил этилган уч авлод учрашуви ҳам мазмунга бой ўтди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати