Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дўнгсаройдаги собиқ мактаб биноси ўрнида кўркам давлат боғчаси ташкил этилмоқда

×

 2021-10-12 22:40:37    48

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Дўнгсарой қишлоғидаги 39-мактабнинг собиқ таянч биноси бўлиб, ушбу масканда ўтган 2020 йилгача мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари таълим олишган. 

Кейинчалик, 2020 йилги Инвестиция дастури асосида мактабнинг асосий биносида 2 млрд. 725 млн. сўмлик маблағ эвазига кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, 180 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги ўқув биноси ҳам қуриб битказилади ҳамда замонавий ва кўркам қиёфа касб этган таълим даргоҳи фойдаланишга топширилади.  

Айни ушбу ҳудудда болалар боғчаси йўқлиги сабабли, маҳалла аҳли туман ҳокимлигидан мактабнинг бўш қолган эски биноси ўрнида мактабгача таълим масканини ташкил этиш юзасидан мурожаат қилишади.

Ҳудуд аҳлининг мурожаатларини ижобий қаноатлантириш, фуқароларнинг оғирини енгил, узоғини эса яқин қилиш мақсадида, туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлими томонидан олиб борилган сайъи ҳаракатлар натижасида бугун ушбу жойда кўркам давлат боғчаси ташкил этилмоқда. 

Маҳаллий қурувчи ташкилот томонидан 470 млн. сўмлик лойиҳа асосида бинода қатор қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. 

Шу кунгача, эски бинонинг том қисмидаги яроқсиз ҳолга келган шиферлар янгисига алиштирилди, хоналардаги эски хоналар ва уларнинг деворлари янгидан мослаштирилди. Бинонинг ички ва ташқи фасад қисмларини сувоқлаш ва бўяш ишлари ниҳоясига етказилди. Иссиқлик тизими қайтадан тўлиқ монтаж қилиниб, янги иссиқлик қозони ўрнатилди. Шунингдек янгидан ошхона, ёзги ошхона, ёзги болалар айвончаси, заҳира омбори, кунлик омбор, кўмир омбори ва ҳожатхона қуриб битказилди. 

Мактабгача таълим бўлими томонидан кичкинтойлар учун етарли зарурий жиҳозлар, мебел ва бошқа ашёлар етказиб берилиб, тахт ҳолатга келтирилган.

Айни кунларда муассасада сўнгги таъмирлаш-пардозлаш ишлари авжида.

Ушбу эзгу ташаббус натижасида 4 та гуруҳда маҳалладаги яна 104 нафар боғча ёшидаги болалар мактабгача таълимга қамраб олинишига эришилади.

Тез кунларда болажонлар ихтиёрига топширилиши режалаштирилган ушбу 65-давлат мактабгача таълим ташкилотида 15 га яқин иш ўрни ҳам яратилади.  

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Мирзобедил Назаровлар ушбу масканда ҳам бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини кўздан кечирдилар.

Ушбу масканда болалар учун ҳар томонлама қулай шароитларни яратиш, хусусан иссиқлик тизимига жиддий эътибор қаратиш, боғча ҳовлисида ўзига хос ландшафт ташкил этиш ҳамда яна бир қатор муҳим вазифалар юзасидан масъуллар, қурувчиларга топшириқлар берилди.   

Маҳалла раисига, атроф ҳудуддаги хонадон эгаларини ҳам жалб этиб, ўзаро бирдамликда боғчага туташ аҳоли хонадонлари, кўчаларни обод этиш юзасидан зарурий кўрсатма ва тавсиялар етказилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати