Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Янги Яйпан” мавзесида 2 та кўп қаватли янги уй-жойлар қурилмоқда
2021-10-12 22:36:24 150
Ўзбекистон туманининг “Янги Яйпан” мавзесида 5 қаватли, 2 та уй-жойлар қурилиши бошланган.
1 подъездли, 40 та хонадонга мўлжалланган, 2 ва 3 хонали ушбу уй-жойлар қурилиш ишлари тумандаги “Яйпан қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Мирзобедил Назаров бугун мазкур уй-жойлар қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ушбу мавзеда 2011 йилдан буён жами 90 га яқин намунавий лойиҳалардаги уй-жойлар ҳам барпо этилиб, ўз эгаларига топширилган.
Шунингдек, мазкур масканда жорий йил бошида 264 ўринли замонавий янги мактаб ҳам қуриб-битказилиб, фойдаланишга топширилган.
Сектор раҳбарлари томонидан пудратчи ташкилот вакиллари ва масъулларга қурилиш жараёнларини жадаллик ва албатта пухта режа, юқори сифат билан давом эттириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Келгусида ушбу мавзеда яна 8 та кўп қаватли турар-жой бинолари ва болалар боғчаси барпо этилиши кўзда тутилган.
Бу каби бунёдкорлик ишлари нафақат ҳудуд, балки туманнинг кўркига кўрк қўшиши билан биргаликда, аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, турмуш шароитларини яхшилаш, оғирини енгил қилиш хизмат қилади, албатта.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати