Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–711-сон Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти
2021-10-11 22:10:36 145
Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан 2021 йил 25 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, суд буйруғида, алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқариладиган ажримида, ижро варақасида қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилиши мажбурийлиги белгиланди.
Бундан ташқари, Қонун билан Жиноят кодексида бир нечта янги жиноий жавобгарлик турлари белгиланди.
Жумладан:
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса – 13 млн 500 минг сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши белгиланди.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгаришга мувофиқ ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ҳамда тайёрлашнинг, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишнинг белгиланган тартибини ҳамда шартларини бузиш, –
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса–беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун билан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун асослар белгиланди.
Унга кўра:
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома – содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун ҳодиса содир этилган жойда унда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат.
Хабарнома йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилади.
Ҳайдовчилар томонидан хабарномани расмийлаштириш маъмурий жавобгарликка тортилишни истисно этувчи ҳолат этиб белгиланди.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган тақдирда ҳайдовчи жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди.
Миркомил Мирмақсудов
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси,
Бекзоджон Хазратқулов,
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири