Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёш китобхон оиланинг қишлоқ аҳли манфаати йўлидаги илтимосига кўра Зиё Нурсух маҳалласида ичимлик суви қудуғи қазилиши бошланди

×

 2021-10-11 21:39:31    127

PDF yuklash
Chop etish


Зиё Нурсухлик Ниёзматовлар оиласининг 2021 йилги "Ёш китобхон оила" танловининг якуний Республика босқичи ғолиблигини қўлга киритиб, Президент совғаси-“Спарк” автомобили соҳибига айланганлиги Ўзбекистон туманилик ёшу-кексага бирдек ифтихор бағишлаганлиги бор гап. 

Абдуллажон ва Умидахон Ниёзматовларни пойтахтда бўлиб ўтган танлов якунидан сўнг, тумандаги тантанали кутиб олиш маросимида оила бошлиғи туман ҳокимидан бир ишни амалга оширишда ёрдам сўраб мурожаат этган эди. 

- Қишлоғимизда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммо йўқ эмас. Бугунги қувончли кун, қулай фурсатдан фойдаланиб, ушбу муаммони ижобий ҳал этилишида амалий кўмак кўрсатсангиз. Бу илтимосимни шу ҳудудда яшовчи барча маҳалладошларим номидан деб ҳам деб қабул қиласиз, - дея кўпчилик олдида хайрли ташаббусни илгари сурганди Абдуллажон Ниёзматов.

Абдуллажон ва унинг ҳамқишлоқлари мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимлиги ташаббуси билан олиб борилган саъйи-ҳаракатлар натижасида, бугун ушбу манзилда ичимлик суви қудуғи қазилиши бошланди.

Пудратчи ташкилот вакилларининг қайд этишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ичимлик суви ушбу танланган маскандаги ер сиртидан 350 метр чуқурликдан чиқади.

Лойиҳа амалга ошгач эса, ҳудуддаги 3 та маҳалла: Истиқлол, Зиё ва Зиёлилар маҳаллаларидаги 350 га яқин хўжаликларда ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Ушбу эзгу ташаббусга маҳалла аҳли ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Хусусан, қудуқ қазиладиган жойни ўзаро келишув асосида Абдуллажоннинг дўсти маҳалла манфаатлари учун ҳадя этган бўлса, ҳокимлик кўмаги билан тоза обиҳаёт суви қазиб чиқарилгандан сўнг, ҳудуд аҳли бирдамлик билан уни ўз кўча ва хонадонларига тортиб кетадиган бўлишди.

Маҳалла оқсоқоллари ушбу эзгу иш бошида ҳайр ва барака тилаб, қўлларини дуога очдилар. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати