Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланди
2021-10-07 21:51:33 179
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6277-сон Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ҳамда якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши белгиланди.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгиланди:
а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори 250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун; 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча; 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;
б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.
Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оила-ларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.
1.Мисол : Оилада 2 нафар фарзанд бор бўлиб, улардан 1 нафари 3 ёшга тўлмаган (оилада 3 ёшгача бўлган 2 нафар фарзанд бўлган ҳолда ҳам). Ушбу оилага янги тартиб бўйича тайинланадиган болалар нафақаси миқдори - 475 000 сўм (325 000 сўм - ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун, 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча).
2.Мисол: Оилада 3 нафар фарзанд бор бўлиб, улардан 1 нафари 3 ёшга тўлмаган (оилада 3 ёшгача бўлган 2 нафар фарзанд бўлган ҳолда ҳам). Ушбу оилага янги тартиб бўйича тайинланадиган болалар нафақаси миқдори - 575 000 сўм (325 000 сўм - ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун, 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча, 100 000 сўм- оиланинг учинчи фарзанди учун).
3.Мисол:Оилада 3 ёшдан катта бўлган 2 нафар фарзанд бор. Ушбу оилага янги тартиб бўйича тайинланадиган болалар нафақаси миқдори – 400 000 сўм (250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун).
4-Мисол: Оилада 3 ёшдан катта бўлган 3 нафар фарзанд бор. Ушбу оилага янги тартиб бўйича тайинланадиган болалар нафақаси миқдори – 500 000 сўм (250 000 сўм — 3 ёш-дан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун, 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи фарзандлари учун).
Н.Султонов
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғарамаси Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи