Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли мурожаатлари асосида Нурсух маҳаллалари бўйлаб ўрганишлар ўтказилди
2021-10-07 21:22:04 146
Шунингдек, шу куннинг ўзида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудуд аҳолисининг мурожаатларига асосан “Юқори 1”, “Қақир 2” ва “Қақир 3” маҳаллаларида ҳам бўлди.
Жорий йилги манзилли дастур асосида Нурсух маҳалла фуқаролар йиғининг “Нурли” (Қақир 2) кўчасининг 1400 кв.метр қисмига куни кеча асфальт ётқизилди.
Мустақиллик кўчаси (Қақир 3)нинг 200 метр қисми эса ҳудуд ташаббускорларининг ҳомийлиги асосида равон ҳолга келтирилди.
Ҳудуд аҳли вакилларининг илтимосларига кўра эндиликда, “Юқори 1”, “Қақир 2” ва “Қақир 3” маҳаллаларининг навбатдаги кўчаларини ҳам ана шундай таъмирлаш масалалари билдирилмоқда.
Туман ҳокими тегишли масъуллар билан биргаликда пиёда юриб, мазкур маҳалла ва кўчалар билан танишиб чиқди. Бажариладиган ишлар, таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.
Бу борада ҳудуд аҳолисининг ўзаро кенгаши, якдил тўхтамга келишуви асосида МФЙ Кенгашининг қарорига кўра навбатдаги дастурлар асосида ушбу маҳаллаларни обод қилишга келишилди.
Шу ерда ҳозир бўлган ҳудуд аҳли ушбу масалада якуний таклиф ва қарорларини тегишли тартибда туман ҳокимлиги ва масъул қурилиш-ободонлаштириш бўлимларига тақдим этадиган бўлишди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати