Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулдаги ҳар бир мурожаат ижроси билан

×

 2021-10-07 21:15:57    53

PDF yuklash
Chop etish


Нурсухда ўтказилган кечаги сайёр қабулда фуқаролар билан биргаликда, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари масъуллари томонидан ҳам туман ҳокимига баъзи мурожаатлар билдирилган эди. 

Хусусан, ана шундай мурожаатлардан бирининг ижроси йўлида туман ҳокими яна бир таълим муассасаси-2 умумтаълим мактабида бўлди.

Ушбу таълим масканида айни кунларда 1143 нафар ўқувчи ёшлар таълим олишмоқда. Уларга 97 нафар педагог ўқитувчилар таҳсил беришади.

Мактабда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 943-сайлов участкаси ҳам жойлашган.

Жорий янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида ўқув даргоҳида қатор қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Тез кунларда мазкур илм даргоҳини ҳам табиий газ тармоғига улаш юзасидан амалий ишлар бошланган.  

Ўқув бинолари, синф хоналарини кўздан кечирган туман раҳбари ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан ҳам суҳбатлашди. Ўқувчиларнинг илм олишга интилиши билан қизиққан туман ҳокими, мактаб моддий-базаси, яратилган шароитларга ҳам ўз эътиборини қаратди. 

Билдирилган мурожаат асосида маскандаги баъзи объектлар қурилиш ишларини ўз муддатида тўлиқ ва сифатли якунлаш, мактаб учун табиий газ тармоғини улаш ишларини жадаллаштириш юзасидан қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари ва бошқа масъулларга зарурий топшириқлар берилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати