Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулда кўтарилган масалалар жойига чиқиб ўрганилди

×

 2021-10-07 21:10:08    63

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 6 октябр куни туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев Нурсух маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказган эди. 

Мазкур сайёр қабулда кўтарилган бир қатор масалаларни бугун туман раҳбари жойига чиқиб ўрганди. 

Туман ҳокимининг дастлабки манзили МФЙнинг "Юқори 1" маҳалласида жойлашган 14-давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. 

1988 йилда қурилган 2 қаватли ушбу муассаса 180 бола ўрнига мўлжалланган.

2018 йилда боғчада 3 та гуруҳ фаолият кўрсатган бўлса, кейинчалик уларнинг сони 6 тага етказилиб, айни кунларда 125 нафар болажонлар ушбу масканда таълим-тарбия олмоқдалар.

Туман мактабгача таълим бўлими тақдим этган маълумотга кўра, айнан 2018 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан муассасанинг том қисмига 40 млн.сўмлик шифер қадалиб, 2019 йилда иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш ва 2 дона иссиқлик қозони ўрнатиш учун 78,8 млн. сўмлик маблағ сарфланган. 2020 йилда эса 50,7 млн. сўмлик маблағ эвазига гуруҳ хоналари таъмирланган.

Айни кунларда, ушбу таълим масканига табиий газ тармоғини улаш ишлари қизғин давом этмоқда. Бу борада маҳалла фаоллари ҳам ташаббус кўрсатиб, кўчадан боғчагача бўлган тармоққа газ трубасини тортишда амалий кўмаклашишган. 

Шундай бўлсада, муассаса инфратузилмасини яхшилаш юзасидан бажариладиган ишлар йўқ эмас. Хусусан, янги ҳожатхона биносини қуриш, боғча атрофини ўраб турган деворни янгилаш каби масалаларда маҳалла аҳли вакиллари ва МТТ жамоаси туман ҳокимидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этишди.

Туман ҳокими мактабгача таълим ташкилоти фаолияти, кичкинтойлар учун яратилган шароитлар билан батафсил танишди. 

Қайд этилган масалалар ҳамда уларни ижрога қаратиш юзасидан масъулларга тегишли ва зарурий таклифлар тайёрлаш кўрсатмалари берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати