Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЙЎЛЛАР СОЗ—ТАШВИШ ОЗ

×

 2021-10-05 17:48:52    146

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Яйпан шаҳар Туркистон кўчаси бўйлаб, яъни Оқтепа маҳалласидаги чорраҳадан Пасткиқўриқ қишлоғи йўналиши бўйлаб давом этган йўлда картасимон таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. 

Шунингдек, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари ушбу ҳудудда жойлашган А.Навоий номли маданият ва истироҳат боғига туташ бўлган Улуғбек кўчасининг маълум қисмида ҳам мазкур таъмирлаш ишларини давом эттиришади. 

Манзилли дастур асосида эса, шу кеча-кундузларда Шакаробод МФЙ Наврўз кўчасининг 2000 кв. метрини аслфаьтлаштириш ишлари давом этмоқда. Нурсух МФЙ нинг Қақир-2 кўчасида белгиланган 1400 кв.м қисми тўлиқ асфальтлаштирилди.

Дастур асосида ҳам туман йўлсозларининг бир гуруҳи тез кунларда Қушқўноқ, Элчи, Комилчўли ва туманнинг энг олис ҳудудларидан бири Охта Тагоб МФЙнинг Ўрмонобод қишлоқларидаги йўлларни обод этиш ишларини амалга оширадилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги