Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 74 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги корхонада йилига ўн минг квадрат метрдан ортиқ гранит, металлогранит ва мармар тошларига ишлов берилмоқда

×

 2021-10-05 17:44:24    72

PDF yuklash
Chop etish


Бугун юртимизнинг ҳар гўшасида, ҳар қадамда катта-кичик бунёдкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда. 

Янги иморатлар, турар жой мажмуалари, савдо ва маиший хизмат комплекслари сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Албатта, ҳар қандай биноларни қуриш ва пардозлашда вақт таъсири ёки ташқи муҳит омилларига бардош бера оладиган сифатли қурилиш маҳсулотлари муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон тумани ана шундай сифатли қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашгани билан биргаликда, бундай маҳсулотларга қайта ишлов бериш йўналиши ҳам жадал ривожланмоқда.  

Туманнинг Ўрта қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Қўқон олмос тошлари” МЧЖда гранит, мармар ва металлогранит маҳсулотлари ҳамда уларни ўрнатиш (монтаж) да ишлатиладиган қўшимча маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган. 

Шунингдек, бевосита шу жойнинг ўзида ташкил этилган устахонада ушбу маҳсулотларга ишлов ҳам берилади. 

Таъкидланишича, 2017 йилда ташкил топган ушбу корхонада буюртмага асосан Хитой, Африка, Украина ва Хиндистон давлатларидан келтирилган гранит ва металлогранит, ўзимизнинг Навоий вилоятида ишлаб чиқариладиган мармар ва гранит маҳсулотлари харидорларга бутун ва ишлов берилган ҳолда етказиб берилмоқда. 

- Устахонамиздаги сифатли ва қулай маҳаллий дастгоҳлар орқали бир ойда минг кв. метрдан ортиқ маҳсулотларга ишлов бера оламиз. Нафақат ўзимизнинг туманимиздан, балки қўшни шаҳар ва туманлардан, хатто пойтахт Тошкентдан ҳам кўп буюртма оламиз, - дейди жамият иш юритувчиси Исмоилжон Холматов. – Бу ерда бандлиги таъминланган 10 нафар ишчиларга эса барча қулайликлар яратилган.  

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари корхонада бўлиб, унинг фаолиятини кўздан кечирдилар. Тадбиркорларнинг келгусидаги режалари билан танишиб, мавжуд муаммолари хақида қизиқилди. Корхона фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан амалий ёрдамлар таклиф этилиб, янги истиқболли лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати