Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бировнинг мулкига ҳиёнат қилган шахсларга жазо тайинланди
2021-10-05 17:37:01 131
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан Қўқон шаҳрида яшовчи судланувчилар Хусан ва Умидга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Хусан 1985 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, уч нафар фарзанднинг отаси, Умиджон эса 1983 йил Қўқон шаҳрида туғилган, уч нафар фарзанднинг отаси бўлса-да, уларнинг бўйни “меҳнатга ёр бермади”.
Хусан ва Умид ишламасдан, мўмай даромад олишни мақсад қилиб, ўзаро олдиндан тил бириктириб, жиноий режаларини пухта ўйлаб чиқишиб, дастлаб, Хусаннинг номига “Тураев Хусан 070” МЧЖни ташкил этишиб, ушбу МЧЖга АТ “Алоқа банк” Қўқон филиалидан ҳисоб рақами очтириб, сўнгра савдо терминали ўрнатишади ва 2021 йил 7 январь куни Умид 365.000.000 сўм миқдордаги пул маблағларини “Асака банк” Қўқон филиали орқали Хусаннинг пластик карточкасига ўтказиб, шу куниёқ мазкур пул маблағларини савдо терминали орқали “Тураев Хусан 070” МЧЖнинг ҳисоб рақамига туширишади.
Жиноий фаолият чун ташкил қилинган МЧЖнинг ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларини ўша заҳоти “Ўз Пайнет” тўлов тизимидаги ўзининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиб юборишиб, сўнгра, МЧЖнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари қолмагани, МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилган 365.000.000 сўм пул маблағларини савдо терминали орқали қайтариб ечиб олишса, банк автоматик равишда ўзининг ҳисоб рақамидан унинг пластик карточкасига пул ўтказиб беришини аввалдан билиб, бундан бир оз вақт аввал МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилган 365.000.000 сўм пул маблағларини савдо терминали орқали қайтариб ечиб олиб, “Ўз Пайнет” тўлов тизимидаги ўзининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиб юборилган пул маблағларини ҳам ўзининг пластик карточкасига тушириб олиб, банкнинг жуда кўп миқдордаги 365.000.000 сўм пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилишади.
365.000.000 сўм пулга бойиган олғирлар пластик карточкасига келиб тушган ва банкка, аниқроғи банк мижозларига тегишли бўлган банкнинг “умумий қозон” идаги 365.000.000 сўм пул маблағларини ва “Ўз Пайнет” тўлов тизимидаги депозит ҳисоб рақамидан ўзининг пластик карточкасига туширилган 365.000.000 сўм пул маблағларини Умидга нақдлаштириш мақсадида бериб, ўша куннинг ўзида Умид томонидан Қўқон шаҳри, Бешариқ, Учкўприк, Ўзбекистон туманларига ўрнатилган банкоматларга бориб, нақдлаштиришга улгуриб, ушбу маблағларни яширишга эришишади.
Суд мажлисида ҳар икки судланувчилар айбларига қисман иқрорлик билдирсалар-да, лекин банкнинг 365.000.000 сўм пулларни қаерга яширгани, пуллар кимни ихтиёрида қолгани тўғрисида маълумотни ошкор қилишдан бош тортди. Аниқроғи, Хусан шунча пуллар Умидда қолгани, Умид эса пуллар унда эмас балки, Хусанда қолиб кетганини кўрсатиб ўтди.
Гарчанд, судланувчилар айбларига қисман иқрор бўлсалар-да, уларнинг мазкур жиноятни содир қилганликдаги айби, фуқаровий даъвогар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, банк маълумотномаси, юзлаштириш баённомаси ва жиноят ишидаги ишончга сазовор далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, Хусанга нисбатан 8 йил 6 ой, Умидга эса 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, судланувчилардан АТ “Алоқа банк” Қўқон филиали фойдасига 358.000.000 сўм зарарни солидар тартибда ундириш белгиланди.
Шу ўринда, ўғирланган 365.000.000 сўм маблағ банкдаги қайсидир бир мижознинг ёки қайсидир тадбиркорнинг халол пуллари бўлганини эслатиб ўтишни жоиз деб топдик.
Элёрбек Хакимов
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси