Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Президент сайловига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

×

 2021-10-04 14:45:27    54

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон туманида 76 та сайлов участкаси ташкил этилди. 

Айни кунларда мазкур сайлов участкаларининг барчасида 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён-Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Фуқароларнинг сайлов орқали давлат бошқарувида ўзининг овози, сиёсий иродаси билан бевосита иштирок этишини таъминлаш, бўлажак сайловни сиёсий-ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказиш мақсадида туманда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган вақт давомида участка сайлов комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида туманда ўқув-семинарлар ташкил этилди.  

Марказлашган ҳолда тайёрланган барча намунадаги баннер, стенд ва пешлавҳалар участка сайлов комиссияларига етказиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси, янги чоп этилган ўқув қўлланмалари, сайловга оид қонун ҳужжатлари тўплами ва ҳуқуқий ахборот материаллари, сайловга оид плакатлар билан таъминланди.  

- Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича эълон қилинган тадбирлар режаси доирасидаги барча тадбирларнинг белгиланган муддатларда ўтказилиши назоратга олинган, - дейди 964-участка сайлов комиссияси раиси Фарходжон Дадабоев. – Мақсадимиз - таборо яқинлашиб келаётган сайловни юқори савияда, уюшқоқлик билан шаффоф тарзда ўтказиш.

– Бўлажак сайловда туман бўйича 153 минг 547 нафар сайловчи иштирок этиши кутиляпти. Уларнинг ўз сиёсий иродасини намоён қилиб, ушбу жараёнларда иштирок этишига имконият яратилган, – дейди туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Эркинжон Нишонов. – Участка сайлов комиссияларининг 1076 нафар аъзоси сайлов қонунчилиги ва сайловда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-амалий машғулотларида иштирок этиб, ўз малакаларини оширдилар. Сайлов участкаларининг жараёнга тайёргарлиги, моддий техник жиҳатлари назоратга олинган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати