Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Охунқайнарда кўркам савдо мажмуаси барпо этилди

×

 2021-10-01 17:00:39    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Охунқайнар қишлоғида аввал кўримсиз бўлган жойда 2 қаватли кўркам савдо мажмуаси барпо этилди. 

Янги мажмуа маҳаллий тадбиркор Умиджон Давронов ва унинг оиласи томонидан қуриб битказилди ҳамда 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Нафақат қишлоқ аҳли, балки тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонлари учун хизмат кўрсатадиган янги мажмуадан озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар дўконлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари дўкони, автошиналарни кредитга сотиш маркази, спорт зал, ўқув маркази ҳамда бошқа маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ўрин олган. 

Мажмуанинг очилиш маросимида маҳалла аҳолиси ва ёшлари, нуронийлар билан биргаликда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Мирзобедил Назаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторовлар иштирок этди.

Меҳмонлар янги масканда ҳудуд аҳли ва харидорлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати