Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сиз-ла олам мунаввар, азиз устоз-мураббийлар!

×

 2021-09-30 22:29:35    54

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Яйпан шаҳридаги “Висол” тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирига таълим-тарбия тизимида фаоллик кўрсатаётган ўқитувчи ва мураббийлар, соҳанинг бир гуруҳ фидоийлари таклиф этилди.

Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барча устозларни қутлуғ айём билан қутлаб, уларга эзгу тилакларини изҳор этди.

– Сўнгги даврларда туманимизнинг кўплаб соҳаларида бўлгани каби таълим-тарбия соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришаётганимиз кишини қувонтирмай қолмайди. Бу ютуқларнинг таг замирида сиз азиз устоз-мураббийларнинг мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиз ётибди, аслида. Биз буни қадрлаймиз, эътироф этамиз, сиз мўътабар зотларни доимо қўллаб-қувватлаймиз, - деди туман ҳокими ўз табрик сўзида. - Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия берган. Бугун бу ерда жам бўлган сиз қадрли устозлар орқали барча туманимиз мураббийларини байрам билан қутлаймиз. Фарзандларимиз, бизнинг бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг.

Самарали фаолияти ва фидойилиги билан ҳамкасбларига ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ устоз-мураббийлар муносиб тақдирланди. 

Сектор раҳбарлари Ватанимиз эртаси бўлмиш ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатишиб, иштирокчиларнинг ҳар бирларига туман ҳокимлигининг ташккурномаси ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, хушовоз хонандалар, ёш истеъдодларнинг дилтортар куй-қўшиқлари, жўшқин рақслари билан янада файзли ўтди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати