Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида бир қатор масалалар муҳокама қилинди

×

 2021-09-30 22:16:05    120

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 30 cентябр куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раҳбари, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига киритилган, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, “Ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги белгиланган вазифалар ижроси самарадорлиги” ҳамда “Тумандаги Бош вазир қабулхонасига 2021 йилнинг учинчи чораги давомида тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили” каби масалалар депутатлар иштирокида муҳокама қилинди. 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Раззоқов ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири Назиржон Узоқовларнинг ахборотлари тингланди. 

Сессия иштирокчилари кун тартибида масалалар юзасидан ахборот берувчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати