Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер жамланмалари топширилди
2021-09-30 22:01:55 135
Асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаш, жамиятда соғлом, барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик тотувликни таъминлаш, давлат ва халқ ўртасида мустаҳкам кўприк бўлишда маҳалланинг, фуқаролар йиғинларининг ўрни беқиёс.
Ўз навбатида, бугун маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун аввало, уларнинг моддий техника базасини ривожлантириш, ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги яна 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларига замонавий компьютер жамланмалари тақдим этилди.
Янги компьютерларни ўз эгаларига топширган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев соҳа ходимларининг келгусидаги ишларида омадлар тилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати