Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юксак эътироф муборак бўлсин!

×

 2021-09-29 22:06:43    47

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. 

Фармонга мувофиқ мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантиришдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа фидоийлари юксак эътирофлар билан мукофотланди.

Қувонарлиси, ана шундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон туманидаги 13-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Юлдашева Хакима Бафоходжаевна ҳам бор бўлиб, шарафли касб эгаси II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги жонкуяр тарбиячи Хакимахон Юлдашевани юксак эътироф билан самимий қутлаб, ёш авлодни муносиб тарбиялаш борасида келгусидаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилайди.