Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги оилавий корхонада ойига 60 минг жуфтдан зиёд пайпоқ ишлаб чиқарилмоқда
2021-09-29 22:03:41 140
Ўзбекистон туманилик Рўзматжон Ваҳобов томонидан асос солинган оилавий корхонада ишлаб чиқарилаётган турли ўлчамдаги пайпоқлар юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Сулаймон қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш цехи замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Йилига 720 минг жуфтдан зиёд пайпоқ ишлаб чиқаришга қувватига эга корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ шу ернинг ўзида амалга оширилади.
– Ушбу фаолиятни ташкил қилганимизга уч йил бўлди. 2019 йилнинг ўзидаёқ Хитойдан сўнги русумдаги 10 та замонавий ускуналар келтириб, ўрнатилди. Кейинчалик маҳсулотларимизга талаб ошганлиги учун уларнинг сонини 24 тага етказдик, - дейди “Universal international business” оилавий корхонаси иш юритувчиси, корхона раҳбарининг турмуш ўртоғи Ферузахон Маматқулова. - Автоматлаштирилган цехда иш босқичма-босқич йўлга қўйилган. Энг муҳими эса, ҳозирда 24 нафар маҳалладошларни иш билан таъминлаганмиз. Улар учун ҳамма шароит яратилган.
Таъкидланишича, оилавий корхонада жаҳон стандартларига тўла мос келадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган пайпоқларнинг 80 фоизи пахта толасидан, эластикликни ошириш учун қолган қисмига синтетик тола ишлатилмоқда.
Айни кунларда ички бозорга етказиб берилаётган маҳсулотларни келгусида экспортга йўналтириш бўйича ҳам истиқболли лойиҳалар режалаштирилган.
Туман сектор раҳбарлари мазкур корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар, тадбиркорлар билан суҳбатда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, маҳсулотларини брендга айлантириш дастурлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати