Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳудудлар кўркамлиги мактаблар ободлиги билан

×

 2021-09-29 21:59:34    47

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Таълим масканлари кўркам қиёфа касб этиб, эртамиз эгалари ва уларнинг устозлари учун муносиб шароитлар яратилди. 

Бунёдкорлик ишлари қамрови ва салмоғини янада ошириш мақсадида баъзи таълим даргоҳларида ободлик юмушлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишиш ва белгиланган вазифаларни сифат билан жадаллаштириш мақсадида тумандаги 50, 14 ва 16-умумтаълим мактабларида бўлди.

Таълим даргоҳларига ташрифи давомида аввало устоз ва мураббийларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан қутлашдан бошлаган туман раҳбари ўқувчиларнинг саломатлиги билан ҳам қизиқди. 

Кичик Оқмачит қишлоғидаги 50-мактабда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишларининг сўнгги босқичлари давом этаётган бўлиб, маскан тамомила ободлик касб этмоқда. Эски мактаб биноси капитал реконструкциядан чиқарилиши билан биргаликда, 250 дан ортиқ ўқувчи ўрнига эга бўлган янги қўшимча ўқув биноси қурилмоқда. 

Худоёрхон қишлоғидаги 14-умумтаълим мактабидаги 9х18 хажмдаги спорт зали жорий таъмирланди. Мактаб хожатхонасида 48 млн. сўм маблағ эвазига қулай шароитлар яратилди. Шунингдек, мактабнинг мавжуд 3 та биноси ташқи фасад қисмлари ва синф хоналари янги ўқув йилига янгича қиёфада тайёрланди. Маҳаллий тадбиркор томонидан мактабда 80 ўринли ошхона қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди ва аутсорсинг асосида ўз фаолиятини бошлади. 

Мактабнинг янги ошхонасида ҳам бўлган туман раҳбари, бу ерда ўқувчилар учун барча муносиб шароитлар доимий яратилиши ва муҳими озиқ-овқат нархларини барчага қулай бўлиши, нархларни асоссиз оширмаслик юзасидан масъулларга зарурий кўрсатма ва тавсиялар берди. 

Қирқкетмон қишлоғидаги 16-умумтаълим мактаби 1978 йилда қурилган. Янги ўқув йилида мактабнинг кириш дарвози янгисига алиштирилди. Мактаб биносининг олд фасади тўлиқ таъмирланди. Фаоллар зали, йўлаклар ва кўплаб хоналарнинг дераза-ромлари янги пластик ромларга алиштирилди. 9х18 хажмдаги спорт зали ва фаоллар зали тўлиқ ободлик касб этди. Айни кунларда 13 очколи янги ва замонавий ҳожатхонани барпо этиш ишлари бажарилмоқда.  

Мутасаддилар иштирокида масканлардаги ташкил этилган сайлов участкаларининг тайёргарлиги ҳам кўздан кечирилди. 

Масъуллар ва пудратчи-қурувчи ташкилот вакилларига барча белгиланган вазиларни сифатли ҳамда ўз муддатида якунига етказиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди. Ечилиши лозим бўлган масалалар юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати