Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
24 ёшли хитойлик аёл Ўзбекистон туманида хорижий корхона очди
2021-09-28 17:59:55 132
Давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон тумани қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши белгиланган. Фармонга асосан туман гипс ва керамик буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар, табиий бўёқлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши қайд этилган. Бежизга Ўзбекистон туманига мазкур мақомни бериш таклифи билдирилмаган.
Боиси, тумандаги Шўрсув маҳалласи ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд бўлиб, бу заминдаги оҳак, гипс тошлар, темир таркибли охра тупроқлар табиатнинг ноёб бойликларидир.Табиийки, тумандаги бундай табиий захиралар ва инвестиция муҳити хорижлик инвесторларни ўзига оҳанрабодек тортмоқда.
Жумладан, куни кеча Ўзбекистон туман Давлат хизматлари марказида Хитой Халқ Республикасининг 24 ёшли инвестори Song Caixin хонимнинг "Dsarah" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Устав фонди 1 млрд. сўмга эга бўлган ушбу корхона туманда қурилиш молллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона ишлаб чиқариши тўлиқ қувватда ишлай бошлаши билан 100 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни кунларда Ўзбекистон туманида жами 2231 та тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб боради. Шундан 26 таси хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналар хисобига тўғри келади.