Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Судьялар иштирокида ёшлар билан сайёр учрашув
2021-09-28 17:37:11 140
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси Э.Исмоилов ҳамда судья С.Анваровлар куни-кеча Ўзбекистон тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчи ёшлари билан сайёр учрашув ўтказдилар.
Учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Тадбирда туман ёшлари билан яқиндан суҳбатлашган суд органлари вакиллари, уларнинг соҳага оид, ёшларга берилаётган имтиёзларига жавоб бердилар.
Юртимизда ёшларнинг билим олишлари учун яратилган муносиб шароитлар, шунга яраша эртамиз эгалари доимо олдинга интилиши, билимга чанқоқлик, меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантиришлари лозимлиги, китобга меҳр қўйишлари, ўз билим ва маънавиятини ошириб боришлари, ёт ғояларга берилмаслик ҳақида яна бир бор тушунтиришлар берилди.
Шунингдек учрашув давомида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, эрта никоҳни олдини олиш ва никоҳдан ажралишларга йўл қўймаслик, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва сайлов жараёнларининг аҳамияти, ёшларнинг сиёсий ҳуқуқлари хусусида масалаларида мулоҳазалар ўртага ташланди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига судьялар томонидан жавоб ва тушунчалар олдилар.
Элёржон Исмоилов
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси