Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маррага етган яна етти фермер-мақсадга етди!

×

 2021-09-27 21:23:36    58

PDF yuklash
Chop etish


Жорий мавсумда Ўзбекистон тумани пахта далаларидаги биринчи терим баракали келди. 

Миришкор ва азамат фермерлар бирин-кетин, ким ўзарга зафар марраларини забт этмоқдалар. 

Шу кунларда тумандаги яна 7 та фермер хўжаликлари пахта хомашёси тайёрлаш шартномавий режасини уддалаб, кўзлаган мақсадларига етдилар.

Пахтадан мўл ҳосил етиштирган “Одилжон Мухаммадқодир”, “Мулла Абдуқодир”, “Қораёзбобо”, “Ўқчи Асилбек”, “Мўминжон ота”, “Олимжон” ва “Озодбек Нурбек полвонлари” фермер хўжаликлари илғорлар қаторидан жой олдилар. 

Анъанага кўра, бугунги ғолиб миришкорларнинг ҳам меҳнатлари улуғланиб, туман сектор раҳбарлари томонидан жамоатчилик иштирокида муносиб эътироф этилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати