Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шерзоджон Юлдашев: “Интизом ва масъулиятни янада кучайтирсак, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини ҳар қанча мустаҳкамласак-кўп мақсадларга эришамиз”
2021-09-27 21:16:36 135
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун осойишталигимиз посбонлари билан навбатдаги учрашувини ўтказди.
Туман ИИБ да бўлиб ўтган учрашувда туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Барча соҳавий хизматлар, масъул ходимларга ижрочилик интизомига қатъий риоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда доимо ташаббус кўрсатиб боришлари лозимлиги таъкидланиб, келгуси хизматларида омадлар тиланди.
Учрашув давомида маҳаллаларда бу борадаги фаолиятлари самарадорлигини яна ошириш мақсадида 10 нафар профилактика инспекторларига туман ҳокимлиги томонидан янги компьютер жамланмалари топширилди.
Туман ҳокими шунингдек, ички ишлар бўлими, хизматлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Хусусан, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида ташкил этилаётган жараёнлар, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш учун ариза топширган фуқаролар билан учрашган туман ҳокими шу куни тайёр паспортларни ўз эгаларига топширди.
Тегишли масъулларга барча имконият ва мавжуд замонавий моддий-техника базаларидан унумли фойдаланиб, аҳолига белгиланган тартибда намунали хизмат кўрсатиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати