Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАЪЗИЯ
2021-09-26 10:19:52 170
Туманимиз жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Фидойи ва жонкуяр журналист, “Қилич ва қалқон” газетаси ва “Тохир Бағдод” ТВ “Ёғду Яйпан” телестудияси бош муҳаррири Хожиматова Насибахон Қодировна 61 ёшида вафот этди.
Дастлабки меҳнат фаолиятини 1980 йилда Бешариқ тумани маҳаллий радиоэшиттириш таҳририяти суҳандони вазифасида бошлаган журналист салкам ўттиз йилдан буён Ўзбекистон тумани маҳаллий радиоэшиттириш бўлими, “Яйпан овози” газетаси ва “Қилич ва қалқон” газеталарида масъул вазифаларда самарали фаолият юритиб, туманимиз ҳаётига оид туркум материалларни тақдим этиб борди.
Ўзбекистон туманида илк телеканал ташкил этишга тамал тошини қўйган фидоий журналист сўнгги 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида туркум кўрсатувлари билан кўплаб ҳамюртларимиз қалбидан жой олди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги марҳуманинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Насибахон Хожиматованинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги