Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида бўлиб ўтган "SAVE ARAL" халқаро экомарафонида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган минглаб аҳоли бирлашди
2021-09-25 19:05:13 135
Ўзбекистон туманида “Янги нафас” спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида “Save Aral”, яъни “Оролни қутқарамиз” хайрия акцияси доирасида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.
Ушбу оммавий спорт тадбири давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январь кунги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Республика Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Фарғона вилояти ва Ўзбекистон тумани ҳокимликлари ҳамда бир қатор спорт ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Марафонда нафақат Ўзбекистон туманилик ҳаваскор югуриш ихлосмандлари, балки мамлакатимизнинг маҳоратли ва донгдор спортчилари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари, Олимпиада ўйинлари иштирокчилари, Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинлари ғолибларининг мураббийлари, ёш ва фахрий атлетлар иштирок этди.
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдувалиев, Фарғона вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедов, Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов каби расмийлар барчани бугунги спорт байрами билан табриклаш билан биргаликда, оммавий югуриш учун иштирокчилар сафидан ўрин олдилар.
Яйпан шаҳар “Ибн Сино” кўчасидан старт олган мусобақа Кичик Оқмачит қишлоғининг “Мевазор” кўчасида якунланди. Атлетларни 3 километр масофани босиб ўтиш йўлида, Катта Фарғона канали бўйлаб байдаркачилар ҳам қўллаб-қувватлаб турдилар.
1000 нафардан зиёд кўнгилли спортчилар иштирок этган “Save Aral” халқаро экомарафони якунида финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган бир қатор ёшлар мусобақа ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Спорт тадбири доирасида, шунингдек “кичик марафон” ҳам ташкил этилиб, унда жажжи кичкинтойларга қувонч улашилди. “Энг ёш қатнашчи”, “Энг фаол эркак фахрий спортчи”, “Энг фаол аёл фахрий спортчи”, “Энг фаол ташкилотчи” каби 20 га яқин номинациялари бўйича яхши натижа кўрсатган спортчи ва спорт фидоийлари муносиб рағбатлантирилди. Мухтасар айтганда, тақдирлаш маросимида мусобақанинг энг кичик ва энг катта ёшли иштирокчилари ҳам эсдан чиқарилмади.
Спорт байрами намунавий ва кўркам тус олган “Мевазор” кўчасида маданият ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати