Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида зафар маррасини эгаллаётган пахтакорлар сони ортмоқда

×

 2021-09-23 20:53:31    43

PDF yuklash
Chop etish


Олтин кузнинг шу кунларида Ўзбекистон туманилик миришкор пахтакорлар бирин-кетин зафар марраларига эришиб, пахта сотиш шартномаларини уддаламоқдалар. 

Куни-кеча тумандаги “Худоёрхон дастурхончи” ва “Жўрахон Бузрукова” фермер хўжаликларини кўзланган пахта хирмонини бунёд этиб, шартномавий режаларини 100 фоиздан ошириб бажарганликларини маълум қилган эдик. 

Шу кеча-кундузларда эса тумандаги яна 2 та хўжалик - “Акмалжон юксалиш сари” ва “Собиржон юксалиш сари” фермер хўжаликлари зафар маррасини забт этдилар. 

23,3 гектар ерда пахта етиштирган “Акмалжон юксалиш сари” фермер хўжалиги мавсумда 86,1 тоннадан ошиқ ҳосилни териб олган бўлса, “Собиржон юксалиш сари” фермер хўжалиги 26,1 гектар майдонда 92,3 тоннадан ортиқ пахта топшириб, белгиланган режани ортиғи билан бажарди.

Яна бир аҳамиятли томони, ҳар икки фермер хўжалиги ҳам бир маҳаллада – “Тинчлик” маҳалласида жойлашган. 

“Теримни тизимли ташкил этишимизда ва ушбу зафарга эришимизда, албатта ён атроф маҳаллаларимиздаги кўнгилли теримчилар, ҳашарчи опа-сингилларимиз ва хўжалигимизга бириктирилган терим отряди масъулларининг ташаббуслари, ҳиссалари катта бўлди. Шунга яраша муносиб шароитларни ҳам яратиб бердик, терим пулларини ўз вақтида бериб, рағбатлантирувчи совғаларни аямадик”, дейди 33 ёшли фермер Сидиқжон Халимов.

Бугун туман ҳокимлигида ҳар тўрттала илғор фермерларнинг заҳматли ва шарафли меҳнатлари муносиб эътироф этилди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, бир гуруҳ фаоллар иштирокида ризқ-рўзимиз бунёдкорларини ғалаба марраси билан самимий қутлади. 

“Барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгу ва олижаноб ишларингизга қут-барака тилайман. Сиз эришган ана шундай зафар марраларини тез муддатларда қолган миришкорларимиз ҳам шараф билан эгаллашсин. Бу йилги мавсумда улкан хирмон барпо этиб, халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши ҳаммамизга насиб этсин!” деди туман ҳокими ўз табрик сўзида. 

Бугунги илғор миришкорларга ҳам туман ҳокимлигининг ташаккурномалари тақдим этилиб, тўн кийгазилиб, белларига қийиқ боғланиб, бошларига дўппи қўндирилди.

Айни кунларда тумандаги фермер хўжаликларининг пахта майдонларида "оқ олтин" ҳосилини йиғим-терим ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати