Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Судьялар Қоратепада сайёр қабул ўтказишди

×

 2021-09-21 16:17:36    67

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятидаги суд органлари вакиллари томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида Ўзбекистон туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 

Бу галги сайёр қабул туманнинг “Қоратепа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ташкил этилди. 

Унда Фарғона вилоят суди раиси Ш.Камолов, раис ўринбосари А.Мадаминов, вилоят суди судъяси А.Каримов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судъяси Ш.Ахунбаев, жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси Ш.Мирзакиров, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси Э.Исмоилов ва Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси М.Мирмақсудовлар иштирок этишди. 

Сайёр қабулда суд органлари вакиллари томонидан 20 га яқин фуқаролар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ўзларини қийнаётган ҳуқуқий масалаларидаги муаммоларини ҳал қилиш юзасидан тегишли тушунтиришлар, амалий кўмаклар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати