Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қайқуобод” қишлоғида электр таъминоти сифатини яхшилаш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда

×

 2021-09-20 17:40:46    53

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида босқичма-босқич амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Айни кунларда “Қайқуобод” маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда.

Ўтган август ойининг илк кунларида маҳаллада туман ҳокими иштирокида ўтказилган сайёр қабул ўтказилган эди. Мазкур сайёр қабулда ҳудуд аҳлининг мурожаатларига кўра 27 та электр таянч устунлари келтирилиб, “экилди”.

Шунингдек, давлат дастури асосида қишлоққа яна 31 та таянч устунлари етказилиб, улар белгиланган кўчаларга ўрнатилмоқда.

Ҳудуддаги истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, маҳаллада жойлашган 225-сонли, 250 кВА бўлган трансформатор ўтган ойда мукаммал таъмирланди. Эндиликда ушбу ТП дан чиқувчи 0,4-10 кВли электр узатиш ҳаво тармоғини янгилаш жараёнлари бажарилмоқда.

Яна бир аҳамиятли томони, ушбу қурилиш ишларига ҳудуд аҳолиси ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб, туман энергетикларига яқиндан кўмаклашишмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати