Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

×

 2021-09-17 22:23:20    55

PDF yuklash
Chop etish


Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига кўра, Фозилов Улуғбек Эгамберидевич Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Улуғбек Фозилов 1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У 2006 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини модернизациялаш мухандислари институтини, 2012 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2007 йилда Бешариқ тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, ҳозирга қадар турли лавозимларда фаолият юритган. 

Солиқ хизматининг II даражали инспектори унвонига эга бўлган Улуғбек Фозилов янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 1-ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистон туманининг янги бош солиқчиси бугун туман ҳокимлигида туман фаолларига таништирилди.  

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, туман ДСИнинг аввалги бошлиғи Жахонгир Қўчқаров ўтган август ойидан Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида янги лавозимда иш бошлаган эди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати