Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида меҳнат зафарига эришаётган миришкорлар сафи кенгаймоқда

×

 2021-09-17 22:20:21    130

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани - миришкор деҳқонлар, бунёдкор боғбонлар юрти. 

Меҳнаткаш ва ҳалол, фидойи тумандошларимиз сахий заминдан пешона тери эвазига ризқ ундириб, эл-юрт дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 

Жорий йил ҳосили учун “оқ олтин” етиштирган миришкорларимиз ҳам айни кунларда бирин-кетин меҳнат зафарига эришмоқдалар.

Хусусан, тумандаги “Худоёрхон дастурхончи” ва “Жўрахон Бузрукова” фермер хўжаликлари ҳам пахта сотиш шартномаси режасини бажардилар.  “Худоёрхон дастурхончи” фермер хўжалигининг пахта майдонидан 39,7 тонна, “Жўрахон Бузрукова” фермер хўжалигининг пахта майдонидан эса 23,9 тоннадан ортиқ пахта йиғиб-териб олиниб, режалари ортиғи билан уддаланди. 

Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига далалардаги мўл ҳосил тўпланиши давом этмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати