Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Боғибўстон маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этади
2021-09-17 22:14:44 148
Аввалроқ, кўп миллатли “Бўстон” МФЙ нинг Боғибўстон маҳалласи фуқароларининг мурожаатлари асосида ҳудудда ободонлаштириш, хусусан электр таъминоти сифатини яхшилаш юзасидан амалий ишлар бажарилаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Бу борада туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бир муддат аввал ушбу қишлоқда бўлиб, соҳа мутасаддилари билан биргаликда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган эди.
Бугун туман раҳбари шу кунгача амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида ҳудудга яна ташриф буюрди. Соҳа мутахассислари билан қишлоқни пиёда босиб, бажарилган ишларни кўздан кечирди.
Шу кунгача қишлоққа ўрнатилиши кўзда тутилган 92 та янги электр таянч устунларининг 75 таси ўз жойларига “экилган”. Тез муддатларда қолган яна 17 та таянч устунлари билан биргаликда янги трансформатор пункти ўрнатилиши ва тармоқни тўлиқ тортиш чоралари белгиланган.
Шунингдек, манзилли дастур асосида маҳаллага 1600 кв.м асфальт ётқизилиб, дастурдан ташқари яна 1400 кв.м шағал тўшалди.
Туман ҳокими бажарилган ижобий ишлардан ташқари, кечикаётган чораларни танқидий кўриб чиқиб, бу борада соҳа мутасаддиларини огоҳлантирди.
Маҳалла аҳли вакиллари, тизимлар мутахассислари билан суҳбатлашиб ҳудудни янада обод этиш юзасидан навбатдаги вазифалар келишиб олинди.
Маҳаллада болалар боғчаси ташкил этиш юзасидан ҳам мурожаатлар кўриб чиқилиб, бу борада тегишли масъулларга зарурий таклифлар киритиш топшириғи берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати