Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бузуқўрғон қишлоғи аҳолиси мурожаатларига асосан маҳалла қабристонида таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

×

 2021-09-17 22:10:36    54

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларнинг ўз ечимини топмаган муаммоларни ҳал этиш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқиш юзасидан аниқ манзилли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан сектор раҳбарларининг жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллари аҳолининг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, кутилган натижаларни бермоқда.

Туман ҳокимининг ўтган август ойида “Бузуқўрғон” маҳалласида ўтказган сайёр қабулида ҳудуд аҳли маҳалладаги қабристонга девор қуришда амалий кўмак сўраб мурожаат этишган эди. 

Кўрилган чоралар натижасида фуқаролар мурожаатларига асосан айни кунларда қабристонни обод этиш, уни 500 метр девор билан ўраш юзасидан амалий ишлар бошланди. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси ва бевосита кўмаги билан бу ишларни ташкил этиш учун 10 тонна цемент, шебен ва бошқа қурилиш маҳсулотлари етказиб берилди.  

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун қабристонда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Маҳалла нуронийлари билан суҳбатлашиб, келгусидаги режалар белгиланди. Ўтганлар руҳи ёд этилиб, дуои-фотиҳалар қилинди.

“Марҳумларнинг руҳи-поки қўним топган масканлар — қабристонларни ҳар қанча обод қилиш, аслида ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз. Инсоний бурчни эса барчамиз доимо ҳис қилиб яшашимиз керак. Ўтганларнинг руҳи шод бўлсин, эзгу амалларимизда эса унум ва барака бўлсин”, деди туман раҳбари нуронийлар билан суҳбатда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати