Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зинаша қишлоғидаги мактаб ва боғча газлаштирилмоқда

×

 2021-09-17 22:03:15    53

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Зинаша” маҳалла фуқаролар йиғинида 59-умумтаълим мактаби ва 5-сонли давлат мактабгача таълим муасассаси жойлашган. 

59-умумтаълим мактабида 376 нафар ўқувчилар таҳсил олса, 5-сонли давлат мактабгача таълим муасассасидаги 5 та гуруҳда 130 нафар болажонлар таълим-тарбия олади.

Маҳалла аҳолиси ушбу ҳудудда айнан мактаб ва боғчани газлаштиришга имкон бўлганлиги сабабли ушбу хайрли тадбирни амалга оширишда амалий ёрдам сўраб туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевга мурожаат қилади.

Ўтказилган ўрганишлар, мавжуд имкониятлар ҳисобга олиниб, аҳоли мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида бу борада, яъни 59-мактаб ва 5-давлат МТТни газлаштириш тўғрисида туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. 

Ҳоким фармойиши асосида “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Ўзбекистон тумангаз” бўлими томонидан техник шартлар берилиб, тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.  

Айни кунларда мазкур икки таълим даргоҳини табиий газ билан таъминлаш юзасидан кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, аҳолининг ўз мурожаатларига асосан, муқаддам Зинаша қишлоғига тортилган, ҳозирги кунда фойдаланишда бўлмаган мавжуд газ қувурлари ва газ тақсимлаш қурилмаси қайта таъмирланиб, мактаб ва боғчага йўналтириш бўйича қурилиш ишлари бажарилмоқда. 

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 500 метр газ қувури тортиш, 59-мактабнинг 4 та мавжуд иситиш қозонига газ горелкаларини ўрнатиш, 1 та яроқсиз иситиш қозонини янгисига алиштириш, 5-ДМТТ учун эса 3 та мавжуд иситиш қозонига ва овқат тайёрлашга мўлжалланган 2 та ўчоғига газ горелкаларини ўрнатиш, буёқлаш ва бошқа қурилиш-монтаж ишлари “Ўзбекистон тумангаз” бўлими ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ташкил этилган ушбу қурилиш-монтаж жараёнларининг бориши билан танишиш мақсадида бугун ҳар икки таълим ташкилотида бўлди. 

Соҳа мутахассислари билан биргаликда амалий ишлар самарадорлиги таҳлил қилиниб, мавжуд иссиқлик тизими, қозонхоналар қайта кўздан кечирилди. 

Туман раҳбари томонидан мутасаддиларга белгиланган вазифаларни албатта сифатли ва ўз муддатида якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 

Ўз навбатида, “Ўзбекистон тумангаз” бўлими масъуллари келаётган янги ҳафтада ҳар икки таълим даргоҳида ҳам ишлар якунланиб, табиий газ ёнишини маълум қилишди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати