Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги джиу-джитсу ва бошқа қатор спорт тўгараклари фаолияти ривожлантирилади

×

 2021-09-17 21:44:11    51

PDF yuklash
Chop etish


Яйпан шаҳридаги собиқ “Ишонч” МЧЖ тикувчилик фабрикаси ўрнидаги бинолардан бирида джиу-джитсу спорт клуби фаолият кўрсатади. 

Мазкур бинода 60 дан ортиқ туман ёшлари шарқ якка курашлари туридан бири ҳисобланган джиу-джитсу билан мунтазам равишда шуғулланиши билан биргаликда, таэквондо ва эркин кураш бўлимлари ҳам вақтинча фойдаланишмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу спорт секциялари фаолияти, улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Спорт мураббийлари билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. 

Спортчи ёшларга муносиб шарт-шароит яратиш, ушбу спорт турлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ушбу бўлимларни тумандаги бошқа муносиб бинога кўчириш таклифлари кўриб чиқилди. 

Шунингдек спортчи ёшлар учун туман ҳокимлиги томонидан зарурий спорт жиҳозлари олиб берилишида амалий кўмак кўрсатиладиган бўлди. 

Туман раҳбари бу борада масъулларга зарурий кўрсатмалар бериб, ижросини ўз назоратига олди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати