Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Илғор теримчилар ҳар куни рағбатлантирилмоқда

×

 2021-09-16 00:46:44    64

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Саховат Жангир юлдузи” фермер хўжалиги пахтакорлари жорий мавсум учун 53,2 гектар майдонга “Султон” навли чигит қадаган эди. Ғўза белгиланган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди.

Айни кунларда хўжаликда “оқ олтин”ни йиғиб-териб олиш авжида.

Фермер хўжалик масъулларининг маълум қилишича, 200 тоннадан ошиқ маррани кўзлаган пахтакорлар шу кунгача унинг ярмини уддалаб, 100 тоннадан ортиқ пахта хирмонини уюшга улгурдилар.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, “Булут текстил” МЧЖ пахтачилик кластери ва бошқа қишлоқ хўжалиги мажмуи масъуллари ҳамрохлигида ушбу хўжалик дала майдонлари ҳамда шийпонида бўлиб, теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар ҳолидан хабар олди. 

Теримчиларга ҳалол ва баракали меҳнатлари билан оила бюджетини барқарор қилишда куч-ғайрат тилаб, уларнинг барчаларига ташаккур билдирилди. 

Энг илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати