Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла тизими ходимлари учун ўқув-амалий семинари ташкил этилди

×

 2021-09-13 18:57:23    142

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари”га бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ўқув-семинарда вазирлик бошқарма бошлиғининг ўринбосари Равшан Исомиддинов, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда тумандаги МФЙлар масъуллари иштирок этди.

Ўқув-семинари давомида миллий сайлов қонунчилиги, сайловни ташкил этиш ва уни ўтказишда тизим ходимларининг тутган ўрни, участка сайлов комиссиялари таркибидаги соҳа ходимларининг вазифалари ҳамда аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги тарғиботини ошириш юзасидан вазирлик масъули томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди. 

Савол-жавобларга бой ўтган тадбирда тизим ходимлари бу борада яна бир бор ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати