Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яна бир Ўзбекистон туманилик спорт фидоийси давлат мукофоти билан тақдирланди!

×

 2021-09-10 22:14:55    65

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 10 сентябр кунги фармонига кўра Фарғона олимпия захиралари коллежи енгил атлетика бўйича мураббийси Якубов Яхёбек Собиталиевич “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Мазкур мукофот Ўзбекистон туманилик спорт фидоийсига юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшиб, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали ва ибратли фаолияти учун Президентимиз томонидан берилган юксак баҳодир.

Маълумот ўрнида, спорт мураббийси Яхёбек Якубов 1980 йилда Яйпан шаҳрининг Пасткиқўриқ маҳалласида туғилган. 2005 йилдан буён Фарғона олимпия захиралари коллежи енгил атлетика бўйича мураббийси сифатида фаолият юритади. 

Яхёбек Якубов Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида 2 та - кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган Мингбулоқлик енгил атлетикачи Нурхон Қурбонованинг асосий мураббийларидан бири ҳисобланади. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги туманимизнинг яна бир фахри ҳисобланган спорт фидоийсини ҳам ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, ёш авлодни маънан ва жисмонан баркамол этиб тарбиялашдаги ишларида улкан муваффақиятлар тилайди.  

Юксак эътироф муборак бўлсин!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати