Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тумандошимиз - каноэчи Элёр Мамадалиев халқаро турнирдаги яна бир совринини қўлга киритди

×

 2021-09-09 11:18:50    39

PDF yuklash
Chop etish


Россия Федерациясининг Москва шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этишди.

Мазкур мусобақада 6 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Қувонарлиси, жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари, Олимпиада иштирокчилари орасида кечган қизиқарли пойгаларда спортчиларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдилар.

Артур Гулиев 650 метр масофага кечган яккалик дастурида марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. Нилуфар Зокирова ҳамда Ўзбекистон туманилик Элёр Мамадалиев жуфтлиги эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги каноэ устаси Элёр Мамадалиевни навбатдаги ушбу ғалабаси билан самимий муборакбод этиб, келгуси спорт мусобақаларида ҳам унга улкан омад ва зафарлар тилайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати