Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 270 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессиясида участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тасдиқланди

×

 2021-09-09 11:09:23    126

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 8 сентябрь куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, участка сайлов комиссиялари аъзолигига тавсия этилган номзодлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни туман Кенгаши раҳбари, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев очди ва олиб борди.

Сессия ишида депутатлар томонидан 2021 йил 24 октябрда Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 

Бу юзасидан туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Эркинжон Нишонов маъруза қилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, туманда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона сайлов округини қарори билан 76 та сайлов участкаси жойлашган бинолар, сайлов участкалари бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғинлари кўчалари ва сайловчилар сони ҳақидаги қарори қабул қилиниб, матбуотда расман эълон қилинган.

Шунингдек, туман ҳокимининг маслаҳатчиси томонидан сайлов участкалари комиссиялари аъзолигига тавсия этилган номзодлар билан таништирилди. 

Сессия давомида депутатлар томонидан участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона сайлов округига тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сессия ишида 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси Раъно Бойқўзиева иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати