Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатларига киритилган ҳамда эҳтиёжманд аёлларнинг яна 70 нафарига тикув машиналари беғараз топширилди

×

 2021-09-09 10:50:40    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”даги турадиган ҳамда эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган манзилли чораларни бажарилиши изчил давом этмоқда.


Ана шу мақсадда, кеча, 8 сентябр куни ҳам шу тоифадаги аёлларнинг 70 нафарига замонавий тикув машиналари беғараз субсидия асосида топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ИИБ раҳбари Бахтиёржон Нажмитдиновлар иштирок этди. 


Унда сўз олган туман раҳбари азиз опа-сингилларни мустақиллик айёми билан яна бир бор табриклаб, бугун давлатимизнинг ана шундай беғараз амалий кўмаклари орқали турмуш шароитларини янада яхшилашларини, ўзларининг муносиб кундалик даромад манбаи яратишларини тилади. 


Ушбу қўллаб-қувватловдан мамнун бўлган аёллар вакиллари ҳам сўз олиб, аввало бундай эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбаридан миннатдор эканликларини изҳор этишди. 

Шунингдек, ушбу ҳадя қилинган тикув машиналари орқали ўз оилаларига барака олиб киришга, ўзлари учун яратилган бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, турмуш шароитларини яхшилаш йўлида янада илдам одимлашларини таъкидлашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати