Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик Бунёджон Амиров МДҲ ўйинлари чемпиони!

×

 2021-09-06 15:41:49    57

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида илк маротаба биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилишича, «кичик олимпиада» дея аталаётган мазкур мусобақаларда МДҲнинг 10 та давлатидан 1500 нафарга яқин спортчилари 182 та медаллар жамланмаси учун баҳслашишмоқда. Шунингдек мусобақаларда 400 нафарга яқин ҳакам ва 100 нафарга яқин бошқа спорт соҳаси мутахассислари қатнашишмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада спортнинг бир қатор турлари бўйича юртимиз терма жамоалари аъзолари, спорт мутахассислари ва ОАВ вакилларидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда. 

Янада қувонарлиси эса, юртимиз делегацияси таркибида, аниқроғи ўзбекистонлик ўсмир боксчилар орасида тумандошимиз Бунёджон Амиров ҳам мазкур баҳсларда қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб улгурди.

Пасткиқўриқлик чарм қўлқоп устаси Бунёджон Амиров 63 кг вазн тоифасида рингнинг асл эгаси кимлигини бирин-кетин рақибларига кўрсата олди. 

Муросасиз жанглар давомида Бунёджон кеча, 5 сентябр куни финалда россиялик боксчига қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозониб, олтин медал соҳибига айланди. 

Бунёджоннинг сафдошлари, ўсмир боксчи йигитлар МДҲ ўйинларидаги иштирокларини якунлаб, якуний натижаларга кўра Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 9 та (4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза) медалларини қўшиб қўйишган бўлса, боксчи қизларимиз эса айнан шу мусобақада 11 та (3 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза) медалга эгалик қилишди.  

Маълумот ўрнида, 16 ёшли Бунёджон Ўзбекистон туманининг Пасткиқўриқ қишлоғида истиқомат қилади. Ҳозирда 49-мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган ўсмир спортчи 6 йилдан буён бокс билан шуғулланиб келади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги туманимизнинг яна бир фахри бўлган Бунёджонни навбатдаги ушбу юксак ғалабаси билан ҳам самимий муборакбод этиб, унинг устоз-мураббийлари ва оила аъзоларига чексиз миннатдорчилик изҳор этади. 

Бунёджонга келгуси спорт мусобақаларида ҳам юксак марраларни забт этиб, юртимиз байроғини кўп бора юксакларга кўтарилишига сабабчи бўлишини, омад ва зафарлар ҳамиша унга ёр бўлишини тилаймиз!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати