Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги мавжуд 71 та умумтаълим мактабларида бугун 3913 нафар биринчи синф ўқувчилари илк дарсларини бошладилар

×

 2021-09-06 10:50:13    42

PDF yuklash
Chop etish


Бугун юртимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди.

Ўзбекистон туманидаги 71 та умумтаълим мактабларида ҳам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди.

Туманда жорий ўқув йилида 3913 нафар ўқувчилар илк бор биринчи синфга қадам қўйдилар. Умумий ҳисобда эса 2020-2021 ўқув йилида туманимизнинг 71 та мактабларида ўқувчилар сони 42107 нафарни ташкил этади.

Хайдаробод қишлоғида жойлашган, 1977 йилда ташкил топган 46-умумтаълим мактабида 356 нафар ўқувчилар 30 нафар педагог устозлардан сабоқ олишади. Бугун мактабнинг биринчи синфига илк қадам қўйган 20 нафар ўқувчиларнинг кўзида ҳам ҳаяжон, ҳам катта қувончни кўриш мумкин.

31-умумтаълим мактабида ташкил этилган бугунги тадбирда ҳам 36 нафар биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бирига "Президент совғалари” топширилди.

Сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, бириктирилган вакиллар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам мактабларда ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати